Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилишига 27 йил тўлиши муносабати билан “Тилимиз – бойлигимиз” мавзусида тадбир ўтказилди

2016 йил 21 октябрь куни Кармана туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида вилоят Ахборот-ресурс маркази билан ҳамкорликда 21-октябрь – “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кунга бағишлаб “Тилимиз — бойлигимиз” мавзусида тадбир этилди. Тадбирда ўқувчилар она тилимизнинг нақадар бебаҳо эканлиги, тил давлат мустақиллигининг рамзларидан бири, тил – бу доимий ўсиш, ривожланиш ва кенгайиб, ўзгариб борадиган жараён эканлиги, миллат мавжудлигининг асосий белгиларидан бири ҳудуд бўлса, иккинчиси, шубҳасиз, ягона тилнинг борлиги, она тили билим олиш, меҳнат қилиш жараёнига таъсир этиб, шу йўл билан инсон турмуш тарзи ва маданиятининг шаклланишига ёрдам бериши ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар. Тадбирда мактабнинг35 нафар 7-9 синф ўқувчилари хамда 4 нафар мактаб ўқитувчиси  иштирок этди.

“Одам савдоси – олам муаммоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

2016 йил 17 октябрь куни Кармана туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида вилоят Ахборот-ресурс маркази билан ҳамкорликда “Одам савдоси – олам муаммоси” мавзусида суҳбат ташкил этилди. Суҳбатда Кармана туман ИИБ подполковниги И.Тиллаев, туман Маънавият ва маърифат бўлими ходими Б.Савуровлар сўзга чиқиб, бу муаммо дунё жамоатчилигини чуқур ташвишлантираётгани, унга қарши барча давлатлар ҳамкорликда фаолият юритишлари зарурлиги сабабли, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг кўп эътибор қаратаётган фаолият йўналишларидан бирига айланди. Маълумотларга кўра, ҳозир дунё бўйича таъминан 27 миллион киши одам савдоси туфайлиқуллик ҳолатига тушиб қолган. Шу ўринда таъкидлаш керак, одам савдоси каби манфур жиноятдан жабрланганларнинг муаммоларини тўғри тушуниб, уларнинг тикланиб олишларига ёрдам кўрсатишда мамлакатимизнинг турли идоралари масъул ходимларидан тортиб, оддий фуқароларгача ўзларининг юксак инсонийлик хислатларини намоён этмоқдалар. Зеро, бу йўналишдаги барча саъй-ҳаракатларимиз  мамлакатимизда “Инсон манфаатлари – олий қадрият” деган шиор остида амалга оширилаётган сиёсатнинг ҳаётий натижаларидир, деган фикрларни айтиб ўтдилар. Хавфсизлигимизга таҳдид солаётган терроризм, одам савдоси ва бошқа трансмиллий жиноятларга қарши муросасиз курашишимиз,  доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз лозимлиги таъкидланди.

         Суҳбат савол-жавоб ва мунозара тарзида бўлиб ўтди. Суҳбатда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Суҳбатда 28 нафар мактаб ўқувчилари  қатнашди.

Ўзбекиcтон Республикаси Давлат Муcтаққиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик-навқирон 25 ёшда” мавзусида оммавий тадбир ҳамда “Зиё” майдончасининг якуний байрам кечаси ўтказилди

Ўзбекиcтон Республикаси Давлат Муcтаққиллигининг 25 йиллиги муносабати билан  “Мустақиллик-навқирон 25 ёшда” мавзусида оммавий тадбир ҳамда Зиё” майдончасининг якуний байрам кечаси ўтказилди 

Бугунги кунда мустақиллик биз учун энг улуғ, энг азиз қадрият бўлиб, миллий ўзлигимиз, ор-номусимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва марраларимизнинг ҳаётбахш манбаи сифатида  шу муқаддас заминда яшаётган барча ватандошларимиз қалбидан тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

2016-йил 15-август  куни вилоят ахборот-ресурс маркази, Кармана туман маданият ва спорт ишлари бўлими, Алишер Навоий, Мир Саййид Баҳром, Деҳқон МФЙлари ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Мустақииллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик-олий бахт” мавзусида оммавий тадбир “Зиё” майдончасининг якуний байрам кечаси  ўтказилди. Тадбирни кириш сўзи билан вилоят ахборот-ресурс маркази бўлим мудири Ш.Боқиева очиб, барчани байрам билан табриклади. “Кармана овози” газетаси масъул котиби О.Ҳотамов “Мустақиллик-олий бахт”, Кармана туман халқ кенгаши депутати Т.Ҳалилова “Истиқлолинг муборак Ўзбекистоним”, Алишер Навоий маҳалла маслаҳатчиси Р.Зиядуллаева “Мустақиллигимиз абадий бўлсин” мавзуларида маърузалар билан иштирок этди. Кечада Кармана туманида ташкил этилган  “Чашма” адабий тўгараги аъзолари  “Ўзбекистон”, “Ватан”, “Мустақиллик 25 ёшда”, “Истиқлол ёшлари” мавзусидаги шеърларидан намуналар айтишди. Навоий вилоят гимнастика турларига ихтисослаштирилган мактаби гимнастикачилари ўз чиқишлари билан иштирок этишди. ВАРМ фаол китобхонлари томонидан  шеър ва жозибали рақслар ҳамда Кармана туман Маданият ва спорт ишлари бўлими  “Гули”  ашула ва рақс халқ ансамблининг шўх тароналари давра файзига файз қўшди. Алишер Навоий, Деҳқон, Мир Саид Баҳром МФЙ лари томонидан болажонларга ширинликлар ҳамда эсдалик совғалар улашилди. Тадбирни ахборот-библиография ва ахборот-ўлкашунослик бўлими 1-тоифали кутубхоначиси О.Бозорова олиб борди.Тадбирда 65 нафар томошабин иштирок этди.

“Спорт – руҳан тетиклик манбаи” мавзусида ўтказилган спорт мусобақаси

Спорт – руҳан тетиклик манбаи мавзусида

ўтказилган спорт мусобақаси

Рисунок1

          2016 йил 24-июн  куни  вилоят ахборот-ресурс марказида ташкил этилган соғломлаштириш “Зиё” майдончаси дам олувчилари ўртасида “Спорт – руҳан тетиклик манбаи мавзусида спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада иштирокчилар 2 гуруҳга, “Чаққонлар”  ҳамда  “Эпчиллар”  гуруҳларига бўлиниб:

4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

1.Шарчани тушурмаслик.

2. Арқонда сакраш.

3. Копток билан рақс.

4.“Бир оёқлаб  югуриш” эстафетаси

 

Ўйинда  “Чаққонлар”    гуруҳи 45 балл, “Эпчиллар”   гуруҳи аъзолари эса  50 балл тўпладилар. Бу ўйинда “Эпчиллар”  гуруҳи аъзолари ғолибликни қўлга киритди. Мусобақада болалар ўз эпчиллигию-зукколикларини намоён этдилар. Мусобоқа қизиқарли ва мароқли ўтди.  Катта ва ўсмир ёшдаги китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Л.Асроева қатнашчиларни қизғин табриклаб, “Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совғаларини  топширди.

Спорт мусобақасини Катта ва ўсмир ёшдаги китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими бош кутубхоначиси З. Раззоқова олиб борди. Ўйинда 24 дан ортиқ иштирокчи иштирок этди.

2016 йил “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан “Соғлом авлод – юртимиз келажаги” мавзусидаги спорт мусобақаси тўғрисида

2016 йил Соғлом она ва бола йили муносабати билан Соғлом авлод – юртимиз келажагимавзусидаги  спорт мусобақаси  тўғрисида

Фото0478

Соғлом билимли ва фидойи фарзандлари бўлган халқ албатта ўзининг буюк келажагини барпо этади. Барча эзгу ниятларимизнинг марказида фарзандларимизни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту-саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси туради.

    2016 йил “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида 15 июнь куни  “Ёшлик” истироҳат боғида  Алишер Навоий, Кўҳнақўрғон, Хўжа Хусрав ва МирСаййид Баҳром маҳалла болалари ҳамда вилоят ахборот-ресурс маркази Катта ва ўсмир ёшдаги китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими билан ҳамкорликда “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида Соғлом авлод–юртимиз келажаги мавзусида  спорт мусобақаси ўтказилди.

      Мусобақани Кармана тумани Алишер Навоий маҳалласининг маслаҳатчиси Рўзигул Зиядуллаева кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларга омад тилади.

     Спорт мусобақасида “Алишер Навоий” маҳалла болалари “Лочин”, “МирСаййид Баҳром” маҳалла болалари “Хумо”, “Кўҳнақўрғон” маҳалла болалари “Қалдирғоч”, “Хўжа Хусрав” маҳалла болалари “Полвонлар” гуруҳларига бўлиниб, 5 та шарт бўйича ўзаро мусобақалашдилар.

1-шарт :  “Эстафета”  ўйини

2-шарт:    “Белда халқани айлантириш”  ўйини

3- шарт:    “Арқон тортиш” ўйини

  4- шарт:   «Арғимчоқдан сакраш» ўйини

 5- шарт:      «Чаққонлик»  ўйини

         Мусобақада Алишер Навоий маҳалласини ҳимоя қилган  “Лочин” гуруҳи иштирокчилари ўзларининг эпчилликлари, чаққонликлари ва ҳамжиҳатликларини намоён этган ҳолда 45 балл тўплаб олий ўринни, биринчи ўринни МирСаййид Баҳром маҳалласи “Қалдирғоч” гуруҳи, иккинчи ўринни Кўҳнақўрғон маҳалласи “Хумо” гуруҳи ҳамда учинчи ўринни эса Хўжа Хусрав “Полвонлар” гуруҳи эгаллади. Мусобақа сўнггида “Дўстлик байроғи” газетаси масъул котиби Олим Жалилов  сўзга чиқиб, ғолибликни қўлга киритган гуруҳларни вилоят ахборот-ресурс марказининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирлади.

    Спорт мусобақасини Катта ва ўсмир ёшдаги китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими бош кутубхоначиси Зилола Раззоқова олиб борди. Ўйинда 50 дан ортиқ иштирокчи иштирок этди. Мусобақа қизиқарли ва мароқли ўтди.